Ироқда январь ойида америкалик беш ҳарбийни ўғирлаб кетиб, кейинчалик уларни қатл этган гуруҳ раҳбари Қайс Ҳазаали ва унинг бир неча сафдоши Басра ва Ҳилла шаҳарлари яқинида ҳибсга олинди.

АҚШ қўмондонлиги Қайс Ҳазаали радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садрнинг яқин сафдошларидан бири экани маълум қилди. Бироз аввал АҚШ қўмондонлиги Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий буйруғига биноан Муқтадо ас-Садр сафдошларидан бири озод этилганини маълум қилди.