Бағдодда Ироқ бош вазири ўринбосари Салом аз-Завбавийга суиқасд уюштирилди.

Хабарларга кўра, худкуш унинг уйи олдида ўзини портлатгани оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган, бош вазир ўринбосари тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ироқ расмийлари шифокорлар аз-Забвабийнинг аҳволини оғир, деб баҳолаганини билдирди. Куни-кеча БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий Бағдодда матбуот анжумани ўтказаётган бино ёнида ракета портлаган эди.