Хабарларга кўра, президентлар учрашуви чоғида иқтисод, савдо-сотиқ, энергетика соҳалари ҳамда икки қўшни давлат ўртасидаги дипломатик алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилади. Шунингдек, Хитой президенти ташрифи чоғида савдо-сотиқ ва сармоя ётқизишга оид бир неча келишув имзоланиши кутилмоқда. Хитой раҳбари мазкур ташрифи давомида Москвадан Татаристонга ҳам боришни режалаштирган. Бу Ху Цзинтао Хитой президенти бўлгандан буён Россияга амалга ошираётган учинчи ташрифидир.