Хитой президенти Ху Цзинтао ва Россия президенти Владимир Путин Москвада қатор ҳужжатларни имзолагач¸ расмий Теҳронни бир овоздан БМТ хавфсизлик Кенгаши ҳамда Атом энергияси халқаро агентлигининг ядровий дастуридан воз кечиш мақсадида қўйган талабларига амал қилишга чақирди. Эслатиб ўтамиз¸ Теҳрон ҳукумати уранни тўйинтириш ишларини тўхтатиш борасидаги талабларни бажармагани муносабати билан БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари бир овоздан Эронга нисбатан санкцияларни кенгайтиришга қарор қилган эди. 24 март куни тасдиқланган янги жазо чоралари Эрон қуролларини экспорт қилишни таъқиқлайди¸ мамлакат ядровий дастури ва ракета лойиҳаларига алоқадор 28 расмийнинг хориж банкларидаги ҳисобларини музлатишни кўзда тутади.