Афғонистон жанубидаги Ҳилманд вилоятида худкуш амалга оширилган ҳужум оқибатида полициянинг тўрт ходими нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, худкуш ҳужуми оқибатида ўнга яқин одам жароҳатланган. Полиция худкуш дастлаб полиция бошқармасига киришга урингани, бироқ бино қўриқчилари қаршилигига учрагач, ўзини полиция бошқармаси дарвозаси ёнида портлатиб юборганини айтмоқда.