Ироқда амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатлари оқибатида қирққа яқин фуқаро нобуд бўлди.

Рамади шаҳри яқинида худкуш амалга оширган ҳужумда камида 10 киши ўлди. Тал-афар шаҳарчасида эса машинага ўрнатилган бомба портлаши оқибатида 15 фуқаро қурбон бўлди. Бағдодда ҳам ракета ҳужуми амалга оширилиши оқибатида 20 киши ҳалок бўлди. Пойтахт жанубида номаълум шахслар дафн маросимида иштирок этаётган одамларнинг тўрт нафарини ўлдириб кетди.