Чоршанба куни Европанинг бир қатор майдонларида 2008 йили Австрия ва Швейцарияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Европа чемпионатининг финал баҳсига йўлланма олиш учун саралаш учрашувлари бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган йигирмата учрашувлардан энг қизиқарлиларига тўхталсак¸ унда Италия ўз уйида Шотландия устидан 2-0¸ Украина терма жамоаси Литва термаси устидан 1-0¸ Англия эса Андоррани 3-0 ҳисобида мағлубиятга учратди. А гуруҳида Полша¸ Б гуруҳида Украина¸ С гуруҳида Туркия¸ Д гуруҳида Германия¸ Е гуруҳида Хорватия¸ Ф гуруҳида Шимолий Ирландия ва О гуруҳида Нидерландия терма жамоалари пешқадамлик қилмоқда.