АҚШ ҳукумати Чехияда радар станцияси қуриш ва Польшага қанотли ракеталар ўрнатиш тўғрисида мазкур давлатлар ҳукуматларидан рухсат сўраган эди. АҚШ бу тизим “ғаразгўй” давлатлар, жумладан, Эрон ва Шимолий Корея ракеталаридан ҳимояланиш мақсадида қурилишини таъкидламоқда. Бироқ Россия АҚШнинг бу қарорига эътироз билдиряпти.