АҚШ Мудофаа вазирининг сиёсий масалар бўйича ўринбосари Эрик Эделман Қўшма Штатлар Марказий Европада аксил-ракета тизими элементларини ўрнатиш бўйича Россия билан муросага эришишга умид билдирди. Лекин деди Пентагон расмийси, бу борада икки томон келиша олмаса ҳам, Қўшма Штатлар ўз режаларидан қайтмайди. Россия Вашингтоннинг Чеия ва Польшада ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимлари элементларини ўрнатиш режаларига кескин норозилик билдирган.