Мазкур лойиҳа Шарқий Европага нефтни экспорт қилишни кўзда тутади. Қозоғистон Энергетика вазири Бахтихўжа Измухамбетов Бокуда ўтказилган матбуот анжуманида “Қозоғистоннинг Бургас-Александрополис нефт қувури лойиҳасига қизиқиши борлигини” таъкидлади. Унинг айтишича, мазкур лойиҳада Қозоғистоннинг иштирокига оид музокаралар шу ойда бошланади. Россия назоратидаги мазкур лойиҳа Қўшма Штатлар қўллаб-қувватлаётган Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувурига муқобил ўлароқ режаланган.