Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг фавқулодда мажлисида нутқ сўзлаган В.Юшченко парламентни тарқатиб юбориш ва муддатидан олдин сайлов ўтказиш ҳақидаги фармонини асло бекор қилмаслигини таъкидлади. В.Янукович эса президент фармонига бўйсунмаслигини маълум қилди ва Украинадаги сиёсий бўҳронни ҳал этиш мақсадида мамлакатга халқаро кузатувчиларни чорлади. Айни пайтда Киевда президентнинг қарорига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда.