Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Эрон томонидан озод этилган 15 ҳарбийнинг ўз ватанига қайтиб келишини олқишлади.

Лондонда журналистлар олдида чиқиш Тони Блэр ҳарбийлар ҳеч қандай шартсиз озод этилганини маълум қилди. У пайдо бўлган бўҳрон давомида Теҳрон билан музокаралар ўтказишнинг янги ва қизиқарли жиҳатлари аниқлангани ҳамда агар Теҳрон расмийлари истаса, Эрон билан ҳамкорлик қилиши мумкинлигини билдирди. Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Форс кўрфазида ҳибсга олинган британиялик ҳарбийлар озод этилишини билдиргандан кейин улар 5 апрелда куннинг иккинчи ярмида Лондонга етиб келди.