Ўзбекистон Бош прокуратураси Европа Иттифоқининг Андижон воқеаларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистонда бўлган иккинчи экспертлар гуруҳи сафарига оид хабарнома тарқатди.
Унда айтилишича, ЕИга раислик қилаётган Германия Ташқи ишлар вазирлиги мулозими Рольф Шульце бошчилигидаги делегация 31 мартдан 4 апрелгача Ўзбекистонда бўлган ва томонлар бўлиб ўтган мулоқотлардан, учрашувлар амалий ҳамда ўзаро тушуниш руҳида ўтганидан бирдек қониқиш билдирган.
“Сафар мақсади 2005 йилги Андижон воқеалари бўйича ЕИ экспертларининг 2006 йил 11-15 декабрдаги сафари натижаларига оид туғилган қўшимча саволларни муҳокама этишдир. Учрашувлар чоғида Андижон воқеалари юзасидан тергов натижалари, суд жараёнлари юзасидан европалик делегация вакилларини қизиқтирган барча масалаларда тўлиқ ахборот берилди”, - дейилади хабарномада.
Унда яна айтилишича, ЕИ экспертлари Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинган, Бош прокуратурада мамлакат ҳуқуқ-тартибот органлари мутахассислари, шунингдек, судланганлар ва уларнинг адвокатлари ҳамда судьялар билан учрашган.
ЕИ экспертларининг мамлакатга ташрифи ҳақида ҳозирча эълон қилинган бу ягона расмий хабарномада делегация аъзолари айнан қайси мулозимлар, қайси эксперт ёки маҳбуслар билан учрашганига оид маълумот берилмаган.
Ҳозирча ўзбекистонлик собиқ дипломат ва сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев бу экспертлар гуруҳи билан учраштирилганигина маълум бўлди.
Европалик экспертлар суҳбат чоғида ЕИ билан алоқаларни тиклашга уринаётган Ўзбекистоннинг кейинги қадами қандай бўлиши ҳақида ўзбекистонлик сиёсатшунос фикри билан қизиққан. Т.Йўлдошевнинг ўзи эса европалик экспертларнинг Ўзбекистон ҳукумати Андижон воқеалари юзасидан тақдим қилган ахборотларга муносабати билан қизиққанини билдирди.
“Экспертлар Ўзбекистон томони тақдим қилган маълумотлар мустақил манбалардан олинган маълумотларга зид эканини айтди. Аммо улар Ўзбекистон ҳукуматининг ЕИ билан алоқаларни тиклаш истаги борлигини эътироф этди”, - деди Т.Йўлдошев.
“Ҳьюман райтс уотч” ташкилоти Андижон воқеалари борасида йирик ҳисобот эълон қилган. ҲРУнинг Тошкентдаги вакиласи Андреа Берг ўз идораси ЕИ экспертларининг Ўзбекистонга келган ҳар икки гуруҳига Андижон воқеалари юзасидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи маҳаллий ташкилотлар ва мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари билан, албатта, учрашишни тавсия қилганини билдирди.
Ташкилот ҳисоботига кўра, шу вақтга қадар Андижон воқеаларига алоқадорликда айбланиб 300 дан ортиқ одам судланган, 20 дан ортиқ суд жараёни бўлиб ўтган.
“Андижон воқеалари юзасидан, албатта, халқаро текширув ўтказилиши зарур ва бу каби экспертлар гуруҳини 2-3 кунга юбориш билан Андижон воқеаларига ойдинлик киритиш имконсиз,- дейди А.Берг. - Ўзбекистонда Андижон воқеаларига оид том-том ҳужжат тўпланган. Судланганлар, уларнинг яқинлари, ҳимояланувчилари ёнига қўйилмаган адвокатлар арзлари, суд ҳукмларининг ўзи бир дунё. Андижон воқеаларини ўрганиш бўйича ишни ана шу ҳужжатларни ўрганишдан бошлаш лозим. Бу ҳужжатларни тўплаган ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари эса ЕИ йўллаган биринчи экспертлар гуруҳи билан учраша олмаган эди”.
Мустақил манбалардан олинган маълумотларга кўра, ЕИ экспертларининг иккинчи гуруҳи ҳам Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари вакиллари ва мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари билан учрашмаган.
Айни пайтда ЕИ расмийлари Андижон воқеаларини ўрганиш бўйича мамлакатга келиб кетаётган бу гуруҳларнинг иши Андижон воқеалари юзасидан тергов амалиёти эмаслигини таъкидлаб келмоқда. Бироқ Европа кенгашининг Марказий Осиё давлатлари бўйича махсус вакили Пьер Морел “Озодлик” мухбири билан суҳбатда экспертлар гуруҳининг Ўзбекистон расмийлари билан учрашуви томонлар ўртасидаги мулоқотлар истиқболида муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлайди.
У, хусусан, май ойида ҳал этилажак санкциялар масаласи ечимига бу учрашувлар хулосаси қанчалик таъсир кўрсатади, деган саволга жавоб берар экан: “Ўзбекистон томони билан санкциялар эмас, Андижон воқеалари муҳокама этиляпти. Ҳозир мақсад Андижон воқеаларини ўрганиш гуруҳи ишини тугатишдир. Ноябрь ойи ўртасида қабул қилинган қарорга биноан ЕИ икки йўналишда фаолият олиб бормоқда. Биринчиси Андижон воқеаларини ўрганиш бўлса, иккинчи йўналиш инсон ҳуқуқлари борасида мулоқотни давом эттиришдан иборат”, - деди.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги пайтда Андижон воқеаларини ўрганиш гуруҳи қандай хулосага келишини аввалдан айтиш мушкул, лекин ЕИ бу ишни имкони қадар тезроқ тугатиш ниятида.
Ўзбекистонлик сиёсатшунос Тошпўлат Йўлдошев сўзларига кўра, айни ният унинг ЕИ экспертлар гуруҳи билан суҳбати чоғида яққол сезилган.
Европа жамоатчилиги Ўзбекистон билан алоқаларни тиклашга уринаётган ЕИ раҳбариятини қаттиқ қисувга олмоқда. Т.Йўлдошев билан суҳбат чоғида европалик экспертлар иттифоқнинг Ўзбекистон билан мулоқотларига жамоатчиликни кўндириш учун Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари борасида ҳеч бўлмаса, рамзий қадамларни ташлаши кераклигини тан олган.
“Бу рамзий қадамлар қандай бўлиши мумкин, деб мендан сўрашди. Яъни томонлар ўртасида тўсиқ бўлиб турган Андижон воқеалари ва инсон ҳуқуқлари муаммоларини тезроқ олиб ташлаш чорасини кўришмоқда. Шунингдек, европалик экспертлар минтақадаги вазият, бу ҳукумат ортида турган сиёсий кучларни ҳам ўрганмоқда”, - деди Т.Йўлдошев.
ЕИ Ўзбекистоннинг айрим расмийларини иттифоқ ҳудудига киритмаслик ва Ўзбекистонга нисбатан жорий этилган қурол-яроғ эмбаргоси масаласини май ойида қайта кўриб чиқади. Таҳлилчилар фикрича, шундай кичик экспертлар гуруҳи доирасидаги мулоқотлар хулосаси май ойидаги муҳокамаларда жиддий рол ўйнаши мумкин.