АҚШ Вице президенти Дик Чейни Вакиллар палатаси раисаси Нэнси Пелосини Сурияга сафари давомида “ноўрин ҳаракатларда” айблади.

Пелоси хоним президент Башар ал-Ассадга Исроил Сурия билан музокараларга тайёр эканини айтган эди. Бироқ бир муддат кейин Исроил Бош вазири Эҳуд Олмертнинг маъмурияти бундай музокаралар Сурия террор ташкилотларини қўллаб-қувватлашни тўхтатсагина бўлиши мумкинлигини баён қилди. Чейни Олмерт Пелосига бундай хабарни Сурия раҳбариятига етказишни айтмагани аниқ эканини таъкидлади.