Москва марказида, асосан, ёшлардан иборат 400га яқин рус миллатчиси намойиш ўтказди.

Бир соатча давом этган намойишни юзлаб милиция ходими назорат қилиб турди. Намойишчилар овоз кучайтиргичлар орқали Россия ҳукуматини собиқ СССР республикаларига кўпроқ таъсир ўказишга чақирди. Уларнинг қўлларида айни мазмундаги плакатлар ҳам бўлган.