Аслида Буюк Британия ҳарбий низомга биноан хизматдаги ҳарбийларига оммавий ахборот воситаларга чиқиш тақиқланган. Лекин мамлакат мудофаа вазирлиги 15 ҳарбий билан содир бўлган ҳодиса дунё миқёсига кўтарилган алоҳида ҳолат бўлгани сабабли уларга ОАВга интервью беришга рухсат этилганини маълум қилди. Ҳарбийлар ўзлари кўзлари боғлиқ ҳолда кишанда сақланганини иддао қилгандан кейин Эрон бу даъволарни рад этди. Эрон британияликлар Эрон сув ҳудудларига ноқонуний киргани учун ҳибсга олинганини айтмоқда. Икки ҳафта давомида ҳибсда сақланган денгизчилар ўтган ҳафтада озод этилган эди.