Япония мудофаа вазири билан ҳам учрашган ал-Маликий Токио ҳукуматининг Ироққа кўрсатаётган кўмаги ва ёрдами учун ташаккур айтиб, япониялик ишбилармонларни Ироққа қайтиб, бизнесини давом эттиришга чақирди. Япония Ироққа имтиёзли шарт асосида 810 миллион доллар қарз бериши ҳам маълум бўлди. Ал-Маликийнинг Япония бош вазири Синзо Абе билан билан учрашуви ҳам режалаштирилган.