Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси спиртли ичимликлар савдосини чекловчи қарор чиқарди. Унга кўра, 1 майдан бошлаб спиртли ичимликлар фақат махсус озиқ-овқат дўконларда сотилади.
Яъни ароқ сотмоқчи бўлган дўконлар бунинг учун махсус рухсатнома олиши ва улар боғча, мактаб, масжиддан камида 500 метр нарида бўлиши, бекатларда жойлашмаслиги керак.
Ўзбекистон расмийлари бу қарордан мақсад мамлакатда спиртли ичимликлар ноқонуний савдоси олдини олиш ва бу савдодан келаётган маблағни тўлиқ давлат бюжетига тушириш, деб изоҳламоқда.
Савдогарлар эса бу қарор спиртли ичимликлар ноқонуний савдосини кучайтириши, оқибатда 1985 йилда Михаил Горбачев жорий қилган спиртли ичимликларни чеклаш компанияси давридаги каби ароқ савдоси яна пештахта остига кўчишини айтаётир.
“Озодлик” мухбири мана шундай баҳсларга сабаб бўлаётган қарор мазмуни ва мақсадини изоҳлаб беришни сўраб Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилдик. ВМнинг тегишли мутасаддиси ароқ савдоси пештахта остига кўчмаслигини таъкидлади.
“Бу қарор спиртли ичимлик савдосини чекламайди. У спиртли ичимликлар савдосини тартибга солиш ва бундан келаётган нақд маблағни давлат бюжетига туширишни кўзда тутади. Аслида спиртли ичимлик сотиладиган дўконлар учун махсус тартиб-қоида бор. Ҳозир бу тартиб-қоидаларга амал қилинмаяпти ва исталган дўкон ароқ сотяпти. Қолаверса, бу савдодан тушаётган нақд маблағ ҳам бюжетга тўлиқ етиб бормаяпти. Шу жараённи тартибга солиш мақсад қилинган”, - деди ВМнинг спиртли ичимликлар савдоси бўйича мутасаддиси.
У янги қарорга биноан 1 майдан бошлаб ароқ сотувчи савдогарлар алоҳида рухсатнома олиши кераклигини қўшимча қилди.
Ўзбекистонлик тадбиркорлар ВМнинг шундай қарорларидан сўнг савдо нуқталари ва алоҳида маҳсулотлар сотиш учун рухсатнома ёки лицензия олиш бўйича ҳар гал жорий этиладиган янги тартиб-қоидалардан мунтазам нолиб келади. Чунки савдога рухсат олиш учун талай ҳужжат тиркалган папка билан бирга каттагина суммада қўшимча тўлов ҳам талаб қилинади.
Ўзбекистонлик иқтисодчи ва савдо билан бевосита шуғулланувчи Хайрулла Абдурашидов ҳукуматнинг навбатдаги қарори тахминан 2,5 ой аввал мамлакатнинг деярли ҳар бир савдо нуқтасида ароқни мажбурлаб соттириш бўйича бошланган кампанияга мутлақо зид эканини сўзлар экан, айнан спиртли ичимликлар савдоси соҳасида бу тез-тез такрорланиб туришига эътибор қаратди.
“Қарийб икки ой муқаддам ҳамма дўконлар, ҳатто мактаб, боғчаларнинг ёнгинасидаги савдо дўконларда ҳам мажбурлаб ароқ соттиришди. Чунки бу сердаромад ва тезда нақд пул келтирадиган соҳа. Шу боис, спиртли ичимликларни чеклаш ҳақидаги бу қарорнинг умри қисқа, деб ўйлайман. Чунки қарорни чиқарган ҳукумат амалдорларининг ўзи бу соҳадан бевосита манфаатдор”, - деди Х.Абдурашидов.
Ўзбекистонда ҳозир спиртли ичимликлар, хусусан, ароқ ва вино ишлаб чиқарувчи заводлар акциядорлик жамиятларига айлантирилган ва бу заводлар норасмий тарзда алоҳида амалдорлар тасарруфида. Ўзбекистонлик таҳлилчилар фикрича, спиртли ичимликлар савдосини чеклаши мумкин бўлган бу қарор оқибатида бу савдо тури, шубҳасиз, пештахта остига кўчади ва 1985 йилларда совет ҳукумати спиртли ичимликларни тақиқлаганидаги каби акс натижа беради.