Жанубий Вазиристондаги асосий таянч нуқталаридан қувиб чиқарилган Тоҳир Йўлдош бошчилигидаги Ўзбекистон исломий ҳаракати жангарилари минтақанинг тоғли ҳудудларида беркинишга ҳаракат қилмоқда.
Покистон армиясининг минтақадаги қўмондони генерал-майор Гул Муҳаммад хорижий журналистлар билан учрашиб, сўнгги икки ҳафта давомидаги жанглар натижасида Жанубий Вазиристондаги маҳаллий қабила лашкарлари ЎИҲ аъзоларини асосий таянч нуқталаридан қувиб чиқарганини тасдиқлар экан, ҳозир ўзбек жангарилари минтақанинг Моно вилоятидаги Нандарон тоғларига яширинганини маълум қилди.
“Маҳаллий лашкарлар уларни ҳамма таянч нуқталаридан қувиб чиқарди ва таъқибни тоғли ҳудудларда ҳам давом эттирмоқчи. Ўзбек жангарилари сони қанча экани ва қанчаси ўлдирилгани ҳақида бизда аниқ маълумот йўқ. Аммо тахминан 200 жангари ўлдирилгани ва уларнинг аксарияти ўзбек эканини айтиш мумкин”, - деди Гул Муҳаммад.
У ўзбек жангарилари етакчиси Тоҳир Йўлдош боши учун 5 миллион доллар ваъда қилинганини билдирди.
Маҳаллий қабила лашкарлари қўмондони Мавлавий Муҳаммад Нозир ёрдамчисининг маҳаллий оммавий ахборот воситаларидан бирига берган интервьюсида улар ўзбек жангариларини ўтган беш йил давомида маҳаллий қавмнинг 200дан ортиқ етакчисини ўлдирганлик ва мол-мулк талон-тарожидан тортиб, одам ўғирлашгача бўлган қатор жиноятларида айблаши ва таъқибни давом эттириши таъкидланади.
Ҳозир уйма-уй юриб, қолган-қутган ўзбек жангарилари қидирилмоқда. Уларни яширган одамга 1 миллион рупий жарима солиш ҳамда уйини бузишга кўрсатма берилган.
Покистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари генерал Воҳид Аршод “Озодлик” мухбири билан суҳбатда 19 мартда бошланган жанглар натижасида ЎИҲ анча ожизлашганини айтди.
“Биз аввалига бу ҳаракат таркибида 500-600га яқин одам бор, деб ўйлаган эдик. Ҳозир ЎИҲ таркибида тахминан 300-350 жангчи қолган бўлиши мумкин”, - деди В.Аршод.
350-300 аскари билан қолган ва таянч нуқталарида қувиб чиқарилган ЎИҲ энди қандай йўл тутиши ва қайси гуруҳлардан ёрдам олиши мумкинлиги ҳақида эса турли тахминлар бор.
Жумладан, минтақадаги вазиятни кузатиб келаётган ва Жанубий Вазиристондаги маҳаллий қабила вакиллари билан сўзлашган покистонлик журналист, “News” газетасининг Пешовардаги мухбири Беҳрўз Хон хорижлик жангариларининг аксарияти ўзбеклар, ўзбекистонликлар эканини айтади.
“Уларнинг кўпчилиги Ўзбекистондан, айни вазиятда улар Жанубий Вазиристон ёки қўшни Афғонистондаги айрим диний гуруҳлардан ёрдам олиши мумкин. Бу гуруҳ сўнгги беш йил давомида минтақадаги ҳар хил диний гуруҳлар билан мунтазам алоқада бўлиб келган. Хусусан, толиблар бироз вақт Т.Йўлдошга Афғонистон ғарбидаги тармоқларига бирлашиш таклифи билан чиққани, лекин эса бу таклифни рад этгани хабар қилинган эди. Аммо ҳозир ўзбек жангарилари уларнинг ёрдамига муҳтож”, - деди покистонлик журналист.
Унинг тахминича, ЎИҲ жангчиларида Афғонистон ғарбига ўтиб олиш имкони бор, бунга ўрмон билан қопланган 600 километрлик чегара имкон беради.
“Жанубий Вазиристоннинг Афғонистон билан чегараси 600 километргача чўзиладиган ўрмон билан қопланган. Бу ердаги кўп жойларга одам бормайди. Ўзбек жангарилари шу жойга яширинган бўлиши мумкин ва бу ҳудудда уларни қўлга олиш ҳам жуда қийин. Улар шу ерда кичик-кичик гуруҳларга бўлиниб, Афғонистонга ўтиб олиши мумкин”, - деди Беҳрўз Хон.