Ироқ расмийларининг билдиришича, йиғилишда иштирок этган оз сонли депутатлар бинодаги портлаш оқибатида нобуд бўлганларни хотирлаб, улар ҳаққига Қуръон тиловат қилган. АҚШ ҳарбийлари тарқатган баёнотда 12 апрель кунги парламент биносидаги портлаш оқибатида бир ироқлик нобуд бўлгани ва 22 киши яраланганини маълум қилинади. Бироз аввал эса АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари матбуот котиби рўй берган портлашдан камида саккиз киши, жумладан, икки депутат ҳалок бўлганини айтган эди. Ироқ парламенти хавфсизлик чоралари кучайтирилган “яшил зона”да жойлашган. Бу мавзеда Ироқ ҳукумати идоралари, чет эл элчихоналари ҳам жойлашган. Ироқ парламентида амалга оширилган террор ҳужумини АҚШ билан бир қаторда БМТ, Буюк Британия ҳамда Араб давлатлари лигаси ҳам кескин қоралади.