Шанба кечқурун Жаҳон бокс ассоциациясининг оғир вазнлилар орасидаги жаҳон чемпиони соврини учун Германиянинг Штутгард шаҳрида бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик Руслан Чагаев россиялик Николай Валуевни мағлуб қилди.

Бу эса¸ россиялик баҳайбат боксчининг 14 йиллик каръерасидаги биринчи мағлубиятидир. Бўйи икки метру 13 сантиметр бўлган Валуев Чагаевдан 30 см баланд ва 44 кг оғир бўлишига қарамай¸ ўйин ўзбекистонлик боксчи устунлиги билан якун топди.