Бош вазир ўз баёнотида ас-Садр блоки қарорини вазирликдаги олти ўринни “муносиб” вазирларга бериш имконияти, дея таърифлади. Унинг айтишича, ҳукуматдаги янги вазирлар мазҳабий мансублик эмас, балки қобилияти асосида ишга тайинланади. Ас-Садр сиёсий блоки ал-Маликийга америкалик ҳарбийларнинг Ироқдан чиқиб кетиши учун аниқ муддат белгилаш борасида босим ўтказиш мақсадида ҳукуматдаги олти тарафдорининг истеъфосини эълон қилган.