НАТО га аъзо давлатлар Европа давлатлари ракета ҳужумидан ўзини мудофаа қилиш имконига эга бўлиши шарт, деган якдил қарорга келмоқда.

Бу борада жиддий хавф манбаи сифатида Эрон тилга олинди. НАТО га аъзо давлат вакилларининг Брюсселдаги учрашувида иттифоқчилар Европа бўйлаб АҚШнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатилиши натижасида бирор Европа давлат ҳимоясиз қолмаслиги керак, деган хулосага келди. Россия томони эса бу тузилмалар ўз миллий хавфсизлигига жиддий таҳдид солади, деб ҳисобламоқда. Россия Бош вазири биринчи ўринбосари Сергей Иванов Европага жойлаштирилиши кутилаётган Америка Ҳаво ҳужумидан мудофаа тузилмалари борасида АҚШ ҳукумати билан истиқболда қандайдир ҳамкорлик бўлиши эҳтимолини бутунлай инкор қилди.