Ҳисоботда айтилишича, 2006 йил мобайнида Ироқда 65 киши, жумладан, икки аёл ўлим жазосига ҳукм этилиб, қатл қилинган. Ўлим жазоси ижроси Хитой, Эрон ва Покистон каби давлатларда кўп қайд этилган. АҚШ қўшинлари 2003 йилда Саддам Ҳусайнни ҳокимиятдан ағдаргандан сўнг Ироқда ўлим жазоси бекор қилинган эди. Бироқ Ироқнинг янги ҳукумати ўтган йилдан бошлаб ўлим жазосини қайта қўллай бошлади ва 2006 йил декабрь ойида Ироқ собиқ президенти Саддам Ҳусайн осиш йўли билан қатл этилди.