20 апрель куни Афғонистон ва Покистон чегара ҳудудидаги тортишувли ҳудудда икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма рўй берди. Кобул расмийлари бу тўқнашувда Покистонни айбламоқда.
Уларнинг сўзларига кўра, отишма Афғонистоннинг Пактика вилоятидаги Бармал туманида рўй берган. Афғон чегарачилари икки давлат ўртасидаги можароли ҳудудда Покистон ҳарбийлари ўрнатган тўсиқни олиб ташлаётган пайтда покистонликлар афғонларга қарата ўт очган. Афғон чегарачилари ҳам бунга жавоб қайтарган.
Пактика вилояти ҳокими Муҳаммад Акрам Кпалвак “Озодлик” радиосига берган интервьюсида: “Биринчидан, биз чегара чизиғи тўғри ўтганини тан ололмаймиз. Чизиқнинг қаердан ўтгани аниқ эмас. Бу масалани ҳал қилиш учун этник пуштунлар муаммосига ечим топиш керак”, - деди.
Покистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати раҳбари генерал Воҳид Аршод эса Кобул расмийларининг иддаосини рад этиб, Афғонистон ҳарбийлари биринчи бўлиб ҳужум қилганини билдирди.
“Қўшни мамлакат патруль хизмати биз томонга ҳужум қилгач, биз уларга жавоб қайтардик. Аммо у ерда чегарани кесиб ўтиш ҳоллари юз бермаган”, - деди генерал.
Икки давлат чегарасидаги вазият нотинч бўлиб турган бир пайтда Покистондаги маҳаллий қабилалар етакчиси мулла Муҳаммад Нозир биринчи рақамли террорчи Усама бин Лодинга қабила ҳудудидан бошпана беришга тайёрлигини эълон қилди.
Муҳаммад Назир яқинда хорижий жангарилар, жумладан, Ўзбекистон исломий ҳаракати аъзолари билан бир ой давом этган тўқнашувларда маҳаллий қабилалар лашкарларига етакчилик қилган.
АҚШ Афғонистонда уруш ҳаракатларини бошлагандан сўнг хорижий жангариларнинг кўпчилиги Покистоннинг Жанубий Вазиристон минтақасига қочиб ўтганди. Аксарияти ўзбеклар экани айтилаётган бу гуруҳ аъзолари маҳаллий қавмлар билан қариндош-уруғчилик ришталарини боғлашга ҳам улгурганди. Бироқ март ойи бошларида маҳаллий қавмлар ўзбек жангариларини ўтган беш йил давомида ўзларининг 200дан ортиқ етакчисини ўлдирганлик ва мол-мулк талон-тарожидан тортиб, одам ўғирлашгача бўлган қатор жиноятларда айблагандан сўнг икки ўртада жанжал чиқди. Маҳаллий қабилалар мамлакат армияси ëрдамида хорижий жангариларни йўқ қилишга киришди.
Покистон президенти Парвез Мушарраф бу тўқнашувда уч юзга яқин жангари ўлдирилганини билдирганди.
Генерал Воҳид Аршод “Озодлик” билан суҳбатда ЎИҲ раҳбари Тоҳир Йўлдошнинг тақдири ҳақида ўзига ҳеч нарса маълум эмаслиги, унинг Афғонистонга ўтиб кетганми ёки Покистонда қолгани ҳақидаги маълумотга эга эмаслигини таъкидлади.
Унинг айтишича, Исломобод учун жангариларнинг қўшни Афғонистонга ўтиб кетган-кетмагани эмас, балки Покистон ҳудудида фаолият юритмаслиги муҳимдир.