Ўтган ҳафта АҚШ ҳарбийлари Бағдоднинг Аҳмадия кварталида яшовчи камчиликни ташкил этган суннийларни ҳужумлардан ҳимоя қилиш мақсадида беш километрлик бетон девор қура бошлаган эди. Ал-Маликий Қоҳирада Араб Лигаси Бош котиби Амр Муса билан музокарадан кейин ана шу девор қурилиши тўхтатилишини сўраганини маълум қилди. Шунингдек, Ироқ Бош вазири Мисрга сафаридан кейин Кувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Уммонга ҳам ташриф буюради. Ал-Маликий Мисрнинг Шарм аш-Шайх курорт шаҳрида 3 – 4 май кунлари Ироқ масаласида уюштирилаётган халқаро анжуманда ҳам қатнашишни режалаган.