Мосул шаҳрида эса худкуш ўз машинасини Курдистон сиёсий партияси биноси олдида портлатиб юборгани оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, 20га яқин одам жароҳатланди. Шунингдек, Бағдодда ва Бақуба шаҳрида ҳам қўпорувчилик ҳаракатлари амалга оширилди. Бағдоднинг “яшил зона”сига яқин бўлган ҳудудда амалга оширилган ҳужум оқибатида уч киши ўлган, ўндан ортиқ одам яраланган. Бақубада эса худкуш ўз машинасини маҳаллий полиция участкаси олдида портлатган.