26 апрел куни Чех Республикаси президенти Васлав Клауснинг тўрт кунлик давлат ташрифи билан Россияга боради.

Россия президенти Владимир Путин 27 апрел куни АҚШга сафар қилади. Мазкур сафари олдидан Россия раҳбари Васлав Клаус билан учрашади. Оқ Уй расмийларига кўра, Васлав Клаус Россияга ташрифидан олдин АҚШ президенти Жорж Буш билан телефон орқали сўзлашган. Мулоқот чоғида АҚШнинг ракета ҳужумидан мудофаа тизимининг бир қисми бўлган радар станциясини Чехия ҳудудига жойлаштириш масаласи муҳокама қилинган. Россия АҚШнинг бу режасига қирши чиқмоқда.