Ироқнинг Искандария шаҳри яқинида номаълум шахслар автобусга ҳужум қилгани оқибатида 11 киши, жумладан, бир аёл ва вояга етмаган бола нобуд бўлди.
Латифияга яқин жойда амалга оширилган яна бир ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлди, беш одам тан жароҳати олди. Киркук шаҳридаги отишмада эса тўрт фуқаро қурбон бўлди.