Яқин келажакда Россиядаги меҳнат муҳожирлари учун рус тилини билиш шарт қилиб қўйилади. 7 май куни Давлат Думасидаги “Адолатли Россия” фракцияси айни мазмундаги қонун лойиҳасини парламент муҳокамасига киритиши кутиляпти.
Қонун кучга кирса, Россиядаги барча меҳнат муҳожирлари рус тилидан имтиҳон топшириши керак бўлади. Рус тилини билмаган муҳожирлар қонунни бузган ҳисобланади ва уларга нисбатан ноқонуний муҳожир сифатида чора кўрилади.
Бугунги кунда Россияда Марказий Осиё ва Кавказ давлатларидан, шунингдек, Беларусдан миллионлаб одам ишламоқда.
Ўзбек, тожик, озарбойжон ва грузинларга Россияда авж олган ирқчилик ва ксенофобия таҳдид солмоқда, ҳукумат уларнинг бозорларда ишлашини тақиқлади. Энди улардан рус тилини ўрганиш талаб этилади. Марказий Осиёдан келган мардикорларнинг рус тилини билмаслиги эса Россияда аллақачон мазах объектига айланган. Ҳатто Россия телевидениесидаги ҳажвий дастурларда МОдан келган ишчилар очиқчасига масхара қилинади.
Ишчи муҳожирларнинг рус тилини билмаслиги улар учун бошқа муаммоларни ҳам келтириб чиқаради.
Москвадаги журналист Саноабар Шерматованинг айтишича, айнан рус тилини билмаслик орқасидан кўпларининг ҳуқуқлари поймол этилади.
“Масалан, Ўзбекистон қишлоқларидан келганлар рус тилини мутлақо билмайди. Келаётган ёшлар нафақат тилни, балки кирилл ёзувида ўқишни ҳам билмайди. Уларга мактабларда лотин алифбоси ўқитилган. Бу ерга улар нафақат шаҳар ҳаётини, балки тил ва ўз ҳуқуқларини ҳам билмайди. Ҳатто оддий нарсаларни ўқий олмаган одамнинг ҳуқуқлари қанчалик поймол этилишини энди тасаввур қилаверинг”, – дейди С.Шерматова.
Рус тилини билган муҳожирларга яхши иш топишга ҳам йўл очилади.
Аммо дарҳол пул топиш учун келган кўпчилик муҳожирлар учун тил ўрганишга вақт сарфлаш қўшимча бошоғриқ бўлиши мумкин.
Россияга борганларнинг кўпчилиги рус тилини маълум даражада билади ҳам. Аммо бу билимлари рус тили имтиҳонидан ўтишга етарли бўладими? Буниси ҳозирча маълум эмас.
Москва вилояти туманларидан бирида ишлайдиган Али аканинг сўзларига кўра, Россиядаги иш берувчиларга кўчаларни супириб-сидириш каби ишлар учун ўқимишли бўлмаса ҳам арзон ишчи кучи керак.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, бугунги кунда иқтисодиёти тез суръатлар билан ўсаётган, бироқ аҳолиси йилдан-йилга камайиб кетаётган Россияда барқарор ривожланишни фақат хорижий меҳнат муҳожирларига таяниб таъминлаш мумкин.
Аммо Россияда хориждан ишчи кучи ёлламасдан ҳам мамлакатни қутқариш мумкин, деб ҳисоблайдиган сиёсатчилар ҳам кўп.
Айни пайтда ишчи муҳожирларга турли чекловлар жорий этилаётганига қарамай, айрим постсовет давлатлардаги абгор сиёсий-иқтисодий вазият одамларни хориждан иш қидиришга мажбур қилаверади.