"Асосий диққат Бағдоддаги вазиятни барқарорлаштириш ва террорчиларга қарши олиб борилаётган ҳаракатлар, шунингдек, Ироқ ҳукумати олдида турган сиёсий ва иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган”, - деди АҚШ вице президенти Дик Чейни.
Айни пайтда Ироқда мазҳаблараро зўравонликлар давом этмоқда. Чейнининг Ироққа сафари чоғи Бағдоддаги ҳукумат қароргоҳи жойлашган ва кучли қўриқланадиган "яшил худуд" минаметлардан ўққа тутилган. Ироқ шимолидаги Эрбил шаҳрида ичига бомба ўрнатилган автомобил портлатилгани оқибатида 14 киши нобуд бўлди, 87 одам яраланди. Ички ишлар бошқармаси биноси вайрон бўлди.