Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистонни тарк этган ва АҚШдан бошпана топган, сўнг ўз ихтиёри билан юртига қайтган қочқинларнинг икки нафари ҳозир ҳибсда сақланмоқда.
АҚШдан қайтгандан сўнг яқинда яна Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлган қочқинлардан олинган, лекин ҳали расман тасдиқланмаган маълумотга кўра, ҳибсга олинганлар ака-ука Араповлар бўлиб, айни пайтда уларнинг қаерда сақланаётгани номаълум.
“Ака-ука Араповларни юртга қайтганидан бироз ўтиб ҳибсга олишди. Хавфсизлик хизмати видеотасвирида улар қўлида қурол билан тургани бор эмиш. Уларни қўли қонга ботмаган бўлса, омонлик берамиз, деб қайтаришган экан. Араповлар эса қурол тутганмиз, аммо ҳеч кимни отмаганмиз, деб қўрқмай қайтаверган. Мана энди қамаб қўйишди, қаердалиги номаълум”, - дейди Андижон махсус хизмати ва милициясининг сўнгги икки йил давомидаги муттасил назорати, сўроқларидан безор бўлиб ўтган ҳафтада Ўзбекистонни тарк этган 17 қочқиндан бири.
Вақт ўтиши билан назорат ва босимнинг барҳам топишига умид қилиб келган бу андижонликлар, аксинча, вазиятнинг оғирлашаётгани ва бу кетишда, охир-оқибат, темир панжара ортига тушиши мумкинлигидан қўрқиб, юртдан қочиб чиққан.
“Мутлақо тинч қўйишмаяпти. Ҳар икки кундан бири МХХ идорасида ўтяпти. Бунинг устига, қайтиб келганларни ҳам роса қистовга олишяпти, улардан иккитасини қамаб қўйди. Шунинг учун биз ҳам қочиб чиқишга мажбур бўлдик. Икки йил аввалги Андижон эмас ҳозир. Жуда расво бўлиб кетди бу тузум”, - дейди андижонлик қочқин.
Унинг сўзларига кўра, ҳозир қочқинда юрганларнинг ака-укалари, қариндошларини ҳибсга олиш ва ҳибсда қийноққа солиш ҳоллари кучаймоқда.
Андижондаги сўнгги вазиятдан яхши хабардор ўзбекистонлик муҳожир Эгамназар Шойманов ҳозир ўзи яшаб турган мамлакатга сўнгги бир ой ичида Андижондан қочиб келганлар сони 25 нафардан ошганини билдирди.
“Уларнинг кўпчилиги 13 май куни майдонда ўзи ёки фарзанди, ёхуд қариндоши бўлганлардир. Аввал Қирғизистонга қочиб борган ва у ердан яна ортга қайтганлар ҳам бор. Ҳозир воқеа гувоҳлари ва уларнинг яқинларига нисбатан яна тазйиқ кучайгани кузатиляпти. Булар жуда қаттиқ қўрқувга тушган. Шунинг учун қочқинлар яна кўпайиб қолди”, - деди Э.Шойманов.
БМТнинг Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлиги бошқармаси вакили ҳам унинг сўзларини тасдиқлайди.
“Ўзбекистондан қочиб келаётган фуқароларнинг ташкилотимизга мурожаат қилиши ҳануз давом этмоқда. Улар орасида Андижон ва Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан келаётган фуқаролар бор. Мурожаат қилаётганларнинг айримлари ҳозир қочқинлик мақомини олган фуқароларнинг яқин қариндошлари. Баъзилари эса энди қочқинликка юз тутаётганлар. Бироқ уларнинг сони ва қайси тоифага мансублиги ҳақида бошқа маълумот бера олмаймиз”, - дейди комиссарлик вакили.