Ислом Каримов россиялик вазирни қабул қилди.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Россия Федерацияси саноат ва энергетика вазири Виктор Христенкони қабул қилди. Ўзбекистондаги расмий ахборот агентликлари хабарига кўра, учрашув чоғида икки давлат ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари ва бошқа долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.