Ашхободда Россия, Қозоғистон ва Туркманистон президентлари учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Туркманистон Россиянинг энергия соҳасидаги яқин стратегик ҳамкори эканини таъкидлаган Владимир Путин бошқа соҳаларда ҳам икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга чақирди.
“Энергетика ва бошқа соҳаларда биргаликда кўпгина ишларни амалга оширишимиз даркор. Ҳақиқатдан ҳам кўпгина йирик корхоналаримиз – “КАМАЗ”, МТС, “Итера”, “Лукойл”, жумладан, сизларнинг эски ва ишончли ҳамкорингиз “Газпром” бу борада илк қадамларни қўйиб бўлган”, - деди В.Путин.
12 май куни президентлар Туркманбоши шаҳрида туркман газини Қозоғистон ва Россия орқали Европага элтувчи газ қувури қуриш режаларини муҳокама этади.