Толиблар томонидан озод этилган Франция фуқароси ўз юртига қайтиб келди.

Толиблар қўлида беш ҳафта мобайнида ушлаб турилган Эрик Дамфревил куни-кеча озод этилган эди.

Уни Париж аэропортида Франция ташқи ишлар вазири Филипп Дуст-Блази кутиб олди. Кўриниши тетик Эрик Дамфревил тутқинликда толиблар у билан яхши муомалада бўлганини маълум қилди ва айни пайтда гаровда қолаётган афғонистонлик уч фуқарони озод этишга чақирди.