Аҳмадийнажот Абу-Дабига келди

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари билан музокара ўтказиш учун Абу-Даби шаҳрига келди.

Эрон раҳбарининг ташрифи арафасида Амирлик шу ой бошида Форс кўрфазидаги икки давлат ўртасидаги мунозарали Абу Муса ороли яқинида ҳибсга олинган эронлик 12 фуқарони қамоқдан озод қилди.

Эрон раҳбаридан олдин ўтган ҳафтада АҚШ вице президенти Дик Чейни ҳам Абу-Дабига ташриф буюрган эди.