14 май куни Брюсселда йиғилган Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари тузилма ва Россия ўртасида ҳамкорликка оид янги келишув бўйича музокараларни бошламасликка қарор қилди.
ЕИга раислик қилаётган Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер “иттифоқ Россия билан ҳамкорликнинг асосий йўналишларига оид янги келишув бўйича музокараларни Самара саммитида бошлашга тайёр эмас”лиги ҳақида баёнот берди.
У ижобий ўзгаришларга ҳамон умид қилаётгани билдириб, “Россия ЕИ ўзининг фақатгина иқтисодий ҳамкори эмаслигини яхши билиши”, ўз навбатида, “Россия ҳам иттифоқ учун фақатгина катта қўшни давлат эмас”лигини қўшимча қилди.
Шу вақтгача иттифоққа аъзо давлатлардан фақат Польша Россия билан янги ҳамкорликка оид музокараларга қаршилик қилиб келаётган эди. Энди эса расмий Вильнюс ва Таллин ҳам Кремлдан қаттиқ норози.
Еврокомиссия ташқи алоқалар комиссари Бенита Ферреро-Валднер Европа давлатлари орасида Москва билан энг яхши муносабатда бўлган Германия раислигида иттифоқ ва Россия ўртасидаги жиддий муаммоларни ҳал қилиб олиш зарурлигини таъкидлади.
“Фикримча, Германия иттифоққа раислик қилиб тургани ва Европа комиссияси бу муаммони, яъни Польша гўшт маҳсулотлари билан боғлиқ муаммони ҳал қилишга астойдил уринаётганига жиддий қараш лозим”, - деди комиссар хоним.
Бироқ Россия қишлоқ хўжалиги вазири ўтган ҳафта Еврокомиссияга йўллаган мактубида Москва Польшадан келадиган гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотларига қўйилган тақиқни бекор қилмаслигини маълум қилди.
Вильнюс ҳам Литвада жойлашган ва ўтган йили Польша ширкатларидан бирига сотилган нефтни қайта ишлаш бўйича йирик корхонага Россия нефтини етказиш тўхтатилганидан норози бўлиб, Россия билан ҳамкорлик тўғрисидаги музокараларга вето эълон қилиши мумкинлигидан огоҳлантирганидан сўнг аҳвол янада мураккаблашди.
Айни вақтда Эстония ташқи ишлар вазирлиги ЕИ расмийларини Россияга нисбатан санкция қўллашга чақирмоқда. Эстония фикрича, Таллин марказидаги совет аскари монументининг кўчирилиши билан боғлиқ муаммо баҳонасида Россия томонининг Эстонияга нисбатан аслида аввалдан мавжуд босимлари масаласини ҳам гаплашиб оладиган фурсат келган.
Хуллас, ЕИга раислик қилаётган Германия учун 18 майга белгиланган Самара саммити анча кескин руҳда ўтиши кутилмоқда. Июнь ойида раислик муддати тугайдиган Германия иттифоқ ички сиёсатида ҳам муваффақиятсизликка юз тутгани учун танқид қилинаётир.
Шундай вазиятда Самара саммити Берлин учун жуда муҳим сиёсий тадбир бўлиб қолаётганини Бенита Ферреро-Вальнернинг баёнотлари ҳам тасдиқламоқда. У аввалига катта натижалар умид қилинган Самара саммити ҳануз ўртадаги тарангликни кўтаришнинг энг яхши имкони бўлиб турганини айтди.
“Энг муҳими, биз олий даражадаги учрашувга йиғиламиз. Бу, аввал ҳам айтганимдек, ҳар қандай сиёсий масалани ҳал қилиб олишимиз учун жуда муҳим имконият. Тахминимча, биз ташқи сиёсатнинг барча йўналишларини муҳокама этамиз ва бу, асосан, аввал тилга олинган тўрт соҳа билан боғлиқ бўлади”, - деди комиссар хоним.
У тилга олган тўрт муҳим соҳа бир йил аввал Санкт-Петербургда ўтган саммитда томонлар биргаликда ҳал қилиши лозим, дея хулоса қилинган ички ва ташқи хавфсизлик, иқтисод ва таълим соҳаларидир. Ташқи хавфсизлик масалалари борасида ЕИ учун Россия билан ҳал қилиб олиши зарур бўлган жиддий масалалар бор. Жумладан, Россия Ғарбнинг айрим давлатларидан фарқли равишда Косовога мустақиллик берилишига қарши бўлиб келмоқда. Яқин Шарқ, Эрон бобида ҳам томонлар позицияси бир-бирига зид. Бундан ташқари, Европа томонининг Кавказ, иттифоққа шарқий қўшни давлатлар ва Марказий Осиё бўйича Россия юргизаётган сиёсатдан норози бўлган нуқталар бор.
Иқтисодий жиҳатдан эса Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолиги масаласини ҳал қилиш лозим. Бунинг учун эса иттифоққа тегишли самолётларнинг Сибир узра парвози бўйича келишувга эришиш керак.