Гуантанамо тутқуни қийноққа солинганини айтмоқда

“Ал-Қоида”га алоқадорликда айбланаётган покистонлик Гуантанамо тутқуни Мажид Хон ўзининг АҚШ хавфсизлик идоралари томонидан қийноққа солинганини даъво қилмоқда.

Мажид Хоннинг айтишича, АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Мудофаа вазирлиги ходимлари уни Покистонда қўлга олгандан кейин ҳам, Гуантанамо қамоқхонасига олиб келгандан кейин ҳам қийноққа солган.

Унинг бу ёзма даъвоси Пентагон томонидан тарқатилган. Марказий разведка бошқармаси ва Пентагон Мажид Хон айловларини рад этди.