Халқаро ташкилот Ўзбекистондаги вазиятни кузатишга чақирмоқда

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилоти инсон ҳуқуқларини ва матбуот эркинлигини ҳимоя қилувчи барча ташкилотларни Ўзбекистондаги вазиятни синчковлик билан кузатиб боришга чақирди.

Қароргоҳи Парижда жойлашган ташкилот фикрича, расмий Тошкент инсон ҳуқуқлари масаласига содиқлигини аниқ далиллар билан исботлаши керак.