Фарғона вилоятининг Қува туманидаги тахминан икки юзга яқин хўжаликка уй-жой қуриш учун ажратиб берилган ер туман ҳокимлиги томонидан қайтариб олинмоқда ва бу ерга пахта экилиши мумкин.
Қуваликлар туман ҳокимлигининг томорқага 8 сотихдан ер бериш тўғрисида 2006 йил сентбярь ойида чиқарган қарори ва бу ер учун давлат ғазнасига тўланган маблағнинг тўлов қоғозлари қўлида туриб, ернинг тортиб олинаётганидан норози.
Уларнинг сўзларига кўра, туман мутасаддилари бу ер майдонларига яна пахта экмоқчи.
“Бир йил аввал Қува тумани ҳокимлиги 200га яқин хўжаликка томорқа учун 8 сотихдан ер бериш тўғрисида қарор чиқарган. Бу оилалар давлат ғазнасига белгиланган тўловларни тўлаган ва камига ер ўлчовчи-ю, маҳалла қўмитасига ҳам устама пора берган. Камида 500 минг - 1 миллион, кўпи билан эса 4 - 5 миллион сўмлаб пулига куйиб қолган қуваликлар ҳозир ҳаққини кимдан ундиришни билмай сарсон”, - дейди туманнинг Шербўтаев номидаги ширкат хўжалигида яшовчи суҳбатдош.
Қуваликлар ўзларининг наздида бу машмаша учун айбдор ҳисоблаб арз қилиб борган биринчи расмий идора - туман ҳокимлиги эса ҳамма айбни ширкат хўжалиги раҳбарларига юкламоқда.
“Ширкат хўжалиги қарор чиқарган ва ерни ноқонуний равишда одамларга бўлиб берган. Аслида бу қарорни туман ва вилоят ҳокимлиги тасдиқлаши керак эди. Ҳокимлик эса бехабар қолган. Биз ҳозир одамларга ерга эҳтиёжи борлар, албатта, ер олишини тушунтиряпмиз. Пулни эса кимга берган бўлса, ўша одамлардан суд орқали ундириб олиши кераклигини ҳам айтяпмиз”, - деди Қува тумани ҳокимлиги мутасаддиси.
Мазкур ширкат хўжалигида кўп йиллар ишлаган деҳқон-фермернинг айтишича, ер давлат мулки бўлган ва ер сотилмайдиган Ўзбекистонда яширинча равишда ерни сотишда айбланган амалдорларнинг айримлари ҳозир панжара ортида ўтирибди.
“Ортидан суриштирув тобора кучаяётган бу можародан осон қутулмаслигини сезган раҳбарлар энди фермерларни ҳам айбдорга чиқармоқда. Ўзбекистонда ер давлат мулки-ку, уни фермер қандай қилиб сотиши мумкин?! Бу ерни ширкат хўжалигининг аввалги раҳбарлари 2004-2005 йилларда сохта ҳужжатлар билан сотиб юборган”, - дейди суҳбатдош.
Қувалик фермер сўзларига кўра, бу ҳужжатларнинг сохталаштирилишида оддий ер ўлчовчисидан тортиб, туман ҳокимлиги раҳбарлари даражасидаги амалдорларгача иштирок этган бўлиши мумкин.
“Лекин бу амалдор жиноятчилар исми ошкор бўлиши даргумон. Ерни сотган ҳокимлару, ширкат раислари омон қолиб, уларга одамлардан пул олиб берганлар қамалиб кетяпти. Ҳозир экин майдонидан 200 гектарга яқин ер ҳеч бир ҳужжатда йўқ. 40 центнердан пахта берадиган ҳосилдор ерларни эса амалдорлар ўзлари бўлиб олган. Мана энди юқоридан суриштир-суриштир кучайгани боис, туман раҳбарлари қир-адирлардаги боғлар орасига ҳам пахта экишни талаб қиляпти”, - дейди фермер.