АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Форс кўрфазида ўқув машқларини бошлади.

АҚШнинг тўққиз ҳарбий кемаси 23 май куни Форс кўрфазига киритилган эди. Бу машқлар айнан Атом энергияси халқаро агентлиги Эрон уранни бойитиш ишлари тўхтатмагани тўғрисида ҳисобот эълон қилгандан сўнг ўтказила бошланди.

Эрон ядровий дастурдан тинч мақсадда фойдаланишини билдирса-да, Ғарб давлатлари уни атом бомбаси тайёрлашга уринаётганликда айблаб келмоқда.