Қирғизистон АҚШ ҳукуматига Бишкекдаги “Манас” ҳарбий ҳаво базасидан Ироқдаги операцияларда ёки Эронга ҳужум қилиш учун фойдаланишга йўл қўймаслигини маълум қилди.
Қирғизистон бош вазири Олмосбек Отамбоевнинг билдиришича, расмий Бишкек ва АҚШ ўртасида ҳарбий базадан фойдаланиш тўғрисида имзоланган келишув мураккаб бўлиб, уни бекор қилишнинг иложи йўқ.
Қирғизистон парламенти ҳукуматдан АҚШ ҳарбийларини “Манас” базасидан чиқариб юборишни талаб қилиб келмоқда.
Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2001 йилда ташкил этилган бу базада айни пайтда АҚШнинг мингга яқин ҳарбийси хизмат қилмоқда.