БМТ Афғонистондаги халқаро кучлар ва жангариларни тинч аҳолини ҳимоя қилувчи қонунларни ҳурмат қилишга чақирди.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий даражали расмийси Ричард Беннетнинг билдиришича, тинч аҳоли вакилларининг хавфсизлиги ва ҳимояси бирламчи масала бўлиши шарт.

БМТ Афғонистонда тинч аҳоли вакиллари ўртасида талофотлар кўлами кенгаяётгани билдирилган ҳисоботини ҳам эълон қилди. Унда айтилишича, жорий йилнинг тўрт ойи мобайнида Афғонистондаги зўравонликларда 400га яқин фуқаро ҳалок бўлган.