Москва Вашингтонга АҚШнинг Шарқий Европада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жойлаштирилиши масаласини Россия-НАТО кенгаши доирасида муҳокама этишни таклиф қилмоқда.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бу масала билан боғлиқ ҳозирги вазиятни ҳал қилиш учун биргаликда ишлаш лозимлигини билдирди.
Россия АҚШнинг Шарқий Европада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ўрнатиш режасига қатъий қаршилик билдириб келмоқда. Хусусан, президент Владимир Путин Россиядаги янги ракеталар синови ана шу режага жавобан ўтказилган амалиёт эканини таъкидлади.