НАТОнинг Афғонистондаги кучлари собиқ қўмондони, нидерландиялик генерал-майор Тон ван Лун Афғонистондаги исёнчиларга Покистон, Эрон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан қурол-яроғ оқиб келаётганини айтди.
АҚШнинг Атлантика кенгаши ташкилоти томонидан Вашингтонда уюштирилган матбуот анжуманида сўзга чиққан Тон ван Лун расмий Теҳрон Афғонистонга келтирилаётган қурол-яроғ учун масъуллигини тасдиқловчи далиллар йўқлигини билдирди. Ўзбекистон борасида эса ҳеч қандай қўшимча тафсилотларга тўхталгани ҳам йўқ.
“Толибон”нинг жаҳондаги энг қудратли НАТО қуролли кучларига қарши жангларига қараб баҳо берилса, жангарилар қурол-аслаҳа танқислигидан қийналмаётир.
Афғонистон расмийларининг даъво қилишича, Афғонистонга қурол-яроғ ҳар томондан келишда давом этмоқда. Афғонистонни қуролсизлантириш ва қайта тиклаш комиссиясининг собиқ аъзоси Аҳмад Навзадий бу борада алоҳида бир давлатни тилга олмасликни афзал кўришини айтди.
“Сўнгги 30 йил давомида Афғонистонга тинимсиз қурол кириб келди. Ҳозир ҳам Афғонистон ҳукумати учун чегарани назорат қилиш жуда мушкул. Афғонистон чегаралари орқали қўшни Ўзбекистондан, Покистон, Эрон ва Тожикистондан осон кириш йўлари бор. Аниғи шуки, Афғонистонга мана шу чегаралар орқали қурол олиб ўтишда давом этилмоқда”, - дейди А.Навзадий.
Тон ван Лун Афғонистондаги исёнчиларни қурол билан таъминлаётган давлатларни тилга олар экан, улар орасида Ўзбекистоннинг ҳам борлигини алоҳида қайд этди. НАТОнинг Афғонистондаги кучлари матбуот вакили Анжела Биллингс Афғонистонга қўшни давлатлардан келтирилган қуролларнинг кўплигини эътироф этди, лекин уларнинг айримлари Ўзбекистондан олиб ўтилгани тахминлардан бири эканини таъкидлади.
“Бу савол кўпроқ сиёсат билан боғлиқ. Лекин, шубҳасиз, қурол-аслаҳаларнинг бошқа давлатлардан келтирилаётгани бизни ташвишга солмоқда”, - деди Анжела Биллингс.
Афғонистон Мудофаа вазирлиги масаланинг айнан сиёсий жиҳатига эътибор қаратиб, Афғонистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасидаги муносабатлар яхши эканини таъкидлайди. Вазирлик матбуот котиби генарал Зоҳир Азимий Афғонистондаги жангариларнинг Ўзбекистондан қурол олиши борасида вазирликка ҳеч нарса маълум эмаслигини билдирди.
“НАТОнинг фикрлари ҳақида билмайман-у, лекин Мудофаа вазирлигимизда Афғонистонга қурол-яроғ олиб кириш масаласида Ўзбекистонга оид ахборот йўқ. Аммо Покистоннинг бу ишга алоқадорлиги борасида маълумотлар талайгина”, - деди Зоҳир Азимий.
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларнинг сўнгги йиллардаги ривожини кузатаётганларнинг кўпчилиги ҳам Ўзбекистон қуроллари Афғонистондаги исёнчилар қўлига тушиши эҳтимолларини инкор этади. Лекин Ўзбекистон ҳукуматининг 2001 йил бошига қадар толиблар билан мулоқот олиб боргани, президент Ислом Каримовнинг Афғонистондаги “Толибон” режимини тан олиб, улар билан ҳамкорлик қилишга рози бўлгани ҳам рост. Бироқ 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг И.Каримов толиблардан бирдан юз ўгирди ва “Толибон” билан бир қаторда Афғонистондаги душманлари бўлмиш Ўзбекистон исломий ҳаракати жангчиларини ҳам яксон қилишга қаратилган АҚШ бошчилигидаги халқаро аксилтеррорчилик амалиётларига қўшилди.