Уммон ҳукумати денгизга яқин ҳудуд аҳолисини зудлик билан эвакуация қилишни бошлади.

Бунга сабаб Форс кўрфазида эсаётган кучли довулдир. Айни пайтда Уммоннинг бир нечта портлари ҳам ёпилди. Эрон ҳукумати ҳам кўрфазга яқин ҳудуд аҳолисини хавфсиз жойларга кўчира бошлади.

Хабарларга кўра, соатига 175 километр тезликда эсаётган довул Эрон ҳудуди томон йўл олган. Форс кўрфазида бундай тезликдаги довул сўнгги бор 62 йил аввал кузатилгани айтилмоқда.