Бугун Венада Европада оддий қурол-яроғлар тўғрисидаги битимга аъзо давлатларнинг фавқулодда анжумани очилади.

Май ойида Россия ушбу битимни НАТОга аъзо барча давлатлар ратификация қилмас экан битим шартларига амал қилмаслигини билдирган эди. Ўз навбатида НАТОга аъзо давлатлар Россия ўз қўшинларини Грузия ва Молдовадан олиб чиққан тақдирдагина оддий қурол-яроғлар тўғрисидаги битимни ратификация қилишларини айтишган. Европада оддий қурол-яроғлар тўғрисидаги битим 1990 йилда имзоланган.