“Ҳамас” жангарилари Ғазода “Фатҳ” назоратида бўлган хавфсизлик кучлари бош қароргоҳини қўлга олди.

Ғазо шаҳри назорати тўлиқ “Ҳамас” жангарилари қўлига ўтгани ҳам хабар қилинмоқда.

Фаластин президенти маъмуриятининг билдиришича, Маҳмуд Аббос воқеалар ривожи борасида “муҳим баёнот” эълон қилишни режалаштирмоқда.

Ўтган ҳафтадан буён Ғазо минтақасида “Ҳамас” ва “Фатҳ” тарафдорлари ўртасида давом этаётган тўқнашувларда 80га яқин одам ҳалок бўлди.

АҚШ президенти Жорж Буш Фаластиндаги фракциялар ўртасидаги зиддият борасида чуқур ташвиш билдириб, томонларни зўравонликларни тўхтатишга чақирди.