Босниянинг Брцко шаҳрида 1992-1995 йиллардаги фуқаролар урушида қурбон бўлганларни қайта дафн қилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросимда беш мингга яқин одам иштирок этди. Хабарларга кўра, бугун Босния урушининг 80га яқин қурбони қайта дафн этилган. Улардан уч нафари хорват миллатига мансуб бўлса, қолганлари эса босниялик мусулмонлардир.