Покистон президенти Парвез Мушарраф АҚШ расмийларини қабул қилди.

Парвез Мушарраф шанба куни АҚШ давлат котиби ўринбосари Жон Негропонте ва давлат котиби ёрдамчиси Ричард Баучер билан учрашди. Сўзлашув чоғида минтақадаги вазият ҳамда Покистонда келаси йил ўтказилиши белгиланган президентлик сайловига тайёргарлик жараёни муҳокама этилгани айтилмоқда.